СПРУТ 540 г/л сэ Гербицид

Таъсир этувчи моддаси ва унинг гербициддаги таркиби:

Глифосат кислотаси (калий тузлари шаклида), 540 г/л

Препаратив шакли: Сувли эритма.

Фойдаланилиши:

Ғўза, буғдой, мевали боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун мўлжалланган ерлар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардаги бир йиллик ва кўп йиллик барча яшил бегона ўтларга  қарши қўлланиладиган ёппасига тез таъсир этувчи гербицид.

Бошқа пестицидлар билан қўшиб ишлатиш мумкинлиги:

Гербицидни алоҳида ишлатилганда самарадорлиги юқори. Бошқа пестицидлар билан аралаштириб ишлатиш мумкин. Пестицидлар билан аралаштириб ишлатилганда, дастлаб ҳар бир ҳолат учун, компонентларнинг бир-бири билан физик-кимёвий хусусиятларининг муайянлигини аниқлаш зарур.

Таъсир этиш тезлиги:

Бир йиллик бегона ўтларга таъсири 4-7 кунда, кўп йиллик ўтларга 10-14 кунда таъсир этганлик белгилари кўринади.

Препаратни  қўллаш  қоидалари:

Экин  тури Бегона  ўтлар  Сарф  меъёри
л/га
Ишлатиш  муддати ва  усули

Ғўза

Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар 2,8 - 3,7 Пахта ҳосилининг 2-чи теримидан сўнг ёки ҳосил йиғиб олингандан кейин, ўсаётган бегона ўтларга пуркалади
Буғдой Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар 2,8 - 3,7 Буғдой ҳосили йиғиб олингандан сўнг ўсаётган бегона ўтларга пуркалади
Мевали богғар, токзорлар Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар 2,8 - 3,7 Мевали дарахтлар ва токларни ҳимоя қилган холда, ўсаётган бегона ўтларга пуркалади
Қ/х экинлари экиш учун мўлжалланган ерлар Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар 2,8 - 3,7 Экишдан камида 30 кун аввал ўсаётган бегона ўтларга пуркалади
Қ/х да фойдаланилмайдиган ерлар Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар 2,8 - 3,7 Ўсаётган бегона ўтларга пуркалади


Эслатма: Далада тупрок намлиги 60-70%, ўсаётган бегона ўтларнинг бўйи 15-25 см бўлиши, пуркалаётган вактда хаво харорати +25С ошмаслиги, гербициднинг юқори самарадорлигини таъминлайди. 

Маҳсулот ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг