Химпакт 35% сус.к. Фунгицид

Таркибида самарали таъсир этувчи моддали, янги концентрацияли, икки хил таъсир «контакт-системали» – кенг қамровли фунгицид

Таъсир этувчи моддаси: флутриафол 350 гр/л.

Препаратив шакли: суспензия концентрати.

Фунгициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:

-флутриафол ўсимликнинг барглари орқали бутун танасига сўрилади ва касалликлардан сақлайди;

-препарат ўсимликларда эргостериннинг синтезини тўхтатиб, клеткалар бўлинишини бузиб, замбуруғ патогенларини бутунлай йўқотади;

-контакт-систематик хусусиятидан ташқари, фумигантлик эффектини намоён қилиб, препарат буғланишидаги булут ўсимликни қоплаб, ун шудрингдан ҳимоя қилади;

-флутриафол ўсимликларни қўшимча, илдиз чириш, кўзли доғланиш, поялар синувчанлиги ва ун шудринг замбуруғларидан ҳимоя қилади;

-буғдойда байроқ барг пайдо бўлгандан кейин ҳам ишлов ва қуйидаги касалликларга таъсирли: Ржавчина бурая (Puccinia recondita), Ржавчина желтая (Puccinia striiformis), Ржавчина стеблевая (Puccinia graminis), Септориозы (Septoria spp.), Фузариоз колоса (Fusarium spp.), Гельминто-спориозы (Helminthosporium spp.);

Препаратни  қўллаш  қоидалари:

Экин тури Касаллик Сарф  меъёри
литр/га
Ишлатилиш даври
Буғдой ун шудринг, қунғир ва сариқ занг  0,2 – 0,4 Ўсув даврида пуркалади
Узум оидум 0,2 – 0,25 Ўсув даврида пуркалади
Олма ун шудринг, парша (калмараз) 0,1 Ўсув даврида пуркалади


Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади.

Маҳсулот ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг