Фунгициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:
-локал-системали, контакт, профилактик ва даволаш таъсирли фунгицид;
-таркибида - мис элементи бўлган машҳур – ”ХОМ” - фунгициди;
-«Бордо суюқлиги» - ўрнида ишлатиш мумкин, тайёрланиши эса - жуда осон. Кенг турдаги замбуруғ касалликларидан самарали ўсимликлар ҳимоя воситаси;
-узумда (мильдю, антракноз), олма ва нокда (парша, монилоз), бодринг (антракноз, бактериоз), помидор (фитофтороз, макроспориоз, қўнгир догланиш), картошка (фитофтороз, макроспориоз), ўрик, шафтоли, олча, гилос, олхўрида (кластероспороз, коккомикоз, монилиоз, курчавость) касалликлари фунгициди;
-картошка ва помидорда, препарат (30-40 грамм/10 литр сув) билан касалликларга қарши ишланганда, биринчи-иккинчи ёш калорадо қунгизи личинкалари ҳам нобуд бўлади ва катта ёшдаги қунгизлар, репеллент (кучли ҳид) ёрдамида ўсимликдан вақтинчалик қочади;
-препарат, одамлар, ҳайвонлар, қушлар ва фойдали ҳашоратлар, балиқлар ва асалариларга ҳам кам ҳавфли, лекин ўсимликлар гуллаш даврида қўллаш мумкин эмас;
-фунгициднинг ўсимликларни ҳимоя қилиш даври - 10-14 кун;
Препаратни қўллаш қоидалари:
Экин тури | Касаллик номи | Сарф меъёри кг/га |
Ишлатилиш даври |
Узум | Мильдю, антракноз | 1,2 – 4 (30-40гр /10 л сувга) |
Ўсув даврида хар 10-14 кунда, 4 мартагача пуркалади |
Манзарали дарахтлар, арча | Занг, доғланишлар | 1,2 – 4 (40гр 10 л сувга) |
Ўсув даврида хар 10-14 кунда, 4 мартагача пуркалади |
Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади