ХИМСТАР 75% с.д.г Гербицид

Таркибида ичдан таъсир этувчи (системный) моддали – буғдой гербициди

Таъсир этувчи моддаси: трибенурон-метил 750 г/л

Препаратив шакли: сувли дисперсияланувчи гранулалар

Гербициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:

-буғдойзорларда бир йиллик икки паллали (олабўта, шўра, эшакшўра, итузум, семизўт, сариқ ўт, жағ-жағ, чақамиқ, бинафша, лолақизгалдок ва бошқа) бегона ўтлардан ишончли  ҳимоя;

-буғдойнинг 2-3 чинбарг давридан бошлаб байроқ барг чиқаргунича қўллаш мумкин;

-гербицид бегона ўтларнинг барг ва поялари орқали танасига сўрилади ва бегона ўтлар таркибида учрайдиган энзим ацетолактатсинтетаза  ферментининг  фаолиятини тўхтатади; 

-бегона ўтлар гербицид пуркалгандан кейин 2-3 соатдан сўнг ўсишдан тўхтаб, ўтларнинг ранглари 10-15 кунда ўзгариб, об-ҳаво ҳарорати 20-22 град ва тупроқда намлик етарли бўлса, ушбу жараён янада тезроқ амалга ошади;    

-бегона ўтларнинг гербицид таъсирига мойил (шўра, олабўта, жағ-жағ ва бошка) турлари, 2-3  ҳафтада, мойил эмас (чақамиқ, бинафша ва бошка) турлари, 3-4 ҳафтадан сўнг қурийди;

Препаратни  қўллаш  қоидалари:

Экин тури Бегона  ўтлар тури Сарф меъёри
гр/га
Ишлатилиш даври
Кузги буғдой Бир йиллик икки паллали бегона ўтлар 15 - 20 Буғдойнинг туплаш  даврида пуркалади


Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади

Маҳсулот ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг