Гербициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:
-буғдойда ёпишкок ўт (Самарканд вилоятида купрок учрайдиган гандумак ўти…) ва печак ўтига карши энг самарали гербицид;
-буғдойзорларда бир йиллик икки паллали (олабўта, шўра, эшакшўра, итузум, семизўт, сариқўт, жағ-жағ, чақамиқ, бинафша, лолақизгалдок ва бошқа) бегона ўтлардан ишончли ҳимоя;
-буғдойнинг 2-3 чинбарг давридан бошлаб байроқ барг чиқаргунича қўллаш мумкин;
-гербицид бегона ўтларнинг барг ва поялари орқали танасига сўрилади ва бегона ўтлар таркибида учрайдиган энзим ацетолактат синтетаза ферментининг фаолиятини тўхтатади;
-бегона ўтлар гербицид пуркалгандан кейин 2-3 соатдан сўнг ўсишдан тўхтаб, ўтларнинг ранглари 10-12 кунда ўзгариб, об-ҳаво ҳарорати 20-22 град ва тупроқда намлик етарли бўлса, ушбу жараён янада тезроқ амалга ошади;
-бегона ўтларнинг гербицид таъсирига мойил (шўра, олабўта, жағ-жағ ва бошка) турлари, 2-3 ҳафтада, мойил эмас (чақамиқ, бинафша ва бошқа) турлари, 3-4 ҳафтадан сўнг қурийди.
Препаратни қўллаш қоидалари:
Экин тури | Бегона ўтлар тури | Сарф меъёри л/га | Ишлатилиш даври |
Кузги буғдой | Бир йиллик икки паллали бегона ўтлар | 0,03 – 0,05 | Бугдойни туплаш даврида пуркалади |
Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади.