Инсектоакарициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:
- ўсимлик ва экинларда кўплаб ҳашоратларга қарши кенг спектрли (ички-контакт ва фумигант) кучли пиретроид инсектоакарицид;
-тез ва узоқ таъсир кучини таъминлайди;
-акарицидлик хусусияти мавжуд;
-кам сарф миқдорли ва гектарга кам харажатли;
-препарат ҳар қандай об-ҳаво (иссиқ/совуқ/нам иқлим) шароитида самарали ва ишловдан 4 соат кейин ёмгирда ювилмайди;
-лямбдацигалотрин ўткир бошланғич ҳидли ва юқори фотобарқарорликга эга бўлгани туфайли, ўсимликлар юзасини узоқ ҳимоя қилиш хусусиятига эга;
Препаратни қўллаш қоидалари:
Экин тури | Зараркунандалар | Сарф меъёри литр/га |
Ишлатилиш даври |
Ғўза | шира, трипс - карадрина, кусак қурти, кана | 0,2 - 0,25 | Ўсув даврида пуркалади |
Олма | баргурар, мевахўр, кана | 0,2 - 0,4 | Ўсув даврида пуркалади |
Буғдой | шира, шиллик қурт, хасва – дон қўнгиз, трипс, саратон, бурга | 0,07 – 0,1 | Ўсув даврида пуркалади |
Яйлов | чигиртка | 0,075 – 0,125 | Ўсув даврида пуркалади |
Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади