КАРАЧЕ ДУО 25%, нам.кук Инсектоакарицид

Таркибида иккита таъсир этувчи моддали, кенг қамровли – системали инсектоакарицид

Таъсир этувчи моддаси: ацетамиприд 200 гр/л + лямбдацигалотрин 50 гр/л

Препаратив шакли: намланувчи кукун

Инсектоакарициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:

-“системали ва контакт” таъсирга эга ва ўсимлик танаси орқали ҳам сўрилади, шунинг учун ўсимликнинг препарат тегмаган жойларида ҳам таъсири сезилади

-“янги таъсир” механизмига асосан зараркунандаларда ўрганувчанлик кузатилмайди

-биологик активлигини нормал ва паст ҳароратларда ҳам сақлайди

-фитотоксинлиги кузатилмаган

-таъсир қилиш даври - 14-21 кун, лямбдацигалотрин – нокаут, ацетамиприд – узоқ таъсирни таъминлайди

-ишқорли препаратлардан ташқари, кўплаб пестицидлар билан бирга қўшиб ишлатиш мумкин

-сақлашда парчаланмайди, ҳарорат ўзгарганда ўз хусусиятини ўзгартирмайди

Препаратни қўллаш қоидалари:

Экин тури Зараркунандалар Сарф меъёри
кг/га
Ишлатилиш даври
Ғўза Шира, трипс, оққанот, кусак қурти, кана 0,2 - 0,3 Ўсув даврида пуркалади
Олма Шира, баргурар, мевахур, кана 0,3 – 0,5 Ўсув даврида пуркалади

 

Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади

Маҳсулот ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг