Ўсимликлар ўсишини бошкарувчи (стимулятор) препаратнинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:
-мепикват хлорид ок-сариқ ранг, ҳидсиз, кристал кукун булиб, тузлар каби сувда яхши эрийди;
-препарат ичдан таъсир қилувчи «системали» бўлиб, ғўзага барглари, ҳосил шоналари ва пояси орқали сўрилиб, ўсимликнинг поя ва новдалари орқали тарқалади;
-стимулятор таъсирида ғўзанинг ўсув даврида «бўғинлар сони камайиб», пастки қисмида кўсаклар пайдо бўлиб, улар эрта очилади ва ҳосилдорлиги ошади;
-ғўза етиштириш технологиясига асосан, ғўза етарли ҳосил бериши ва барча ҳосил шоналарининг тўла пишиб етилиши учун, унинг бўйи 80-85 см дан ошмаслиги керак;
-препаратни ғўзанинг 13-14 хосил шоҳлари даврида қўллаш оркали, унинг ғовлаб ўсишининг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва кимёвий чилпиш (чеканка)га эришилади;
-стимулятор пахта ҳосилини йигишдаги қул мехнати ва машина теримини енггиллаштиради;
-препаратнинг тўла самарадорлигига, уни қўллаш даври ва қоидаларига тўла амал қилиб, 3-мартагача ғўзага ишлов қилинганда эришилади.
Препаратни қўллаш қоидалари:
Экин тури | Ишлашлар тартиби | Ишлатиш даври | Сарф меъёри грамм/гектар |
Ғўза | 1 - ишлов | Ўсимлик 7-8 барг чиқариб шоналаганда | 15 |
Ғўза | 2 - ишлов | Ўсимликни гуллаш даврида, танасини бақувват қилиб, шоналар сонини кўпайтириб, гуллашни тезлатиш | 45 |
Ғўза | 3- ишлов | Ўсимликнинг 13-14 ҳосил (кўсак) шохлари даврида, говлаб ўсишининг олдини олиш ва ҳосилдорликни ошириш ва кимёвий чеканка қилиш | 90 |
Ғўза | 1 марта ишлов | Ўсимликнинг 13-14 ҳосил (кўсак) шохлари даврида, говлаб ўсишининг олдини олиш ва ҳосилдорликни ошириш ва кимёвий чеканка қилиш | 100 |
Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +30 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади
Кафолатли сақлаш муддати: 5 йил
Ҳавфлилик даражаси: III класс
Ишлаб чиқарувчи: JIANGSU AIJIN AGROCHEMICAL CO., LTD, Хитой