Фойдаланилиши:
Буғдойда ун шудринг, қўнғир ва сариқ занг, доғланишлар, септориоз, каби касалликларга ичдан (системали) таъсир қилувчи фунгицид.
Бошқа пестицидлар билан қўшиб ишлатиш мумкинлиги:
Ўзи алоҳида ишлатилганда самаралидир. Бошқа препаратлар билан аралаштириб ишлатилганда қўшиладиган бирикманинг физик-кимёвий таркиби текшириб кўрилиши тавсия этилади.
Ҳимоя қилиш муддати: 30-45 кун.
Таъсир этиш тезлиги: 3-7 кундан кейин самара намоён бўла бошлайди.
Фитотоксинлиги: Фитоцидлик (ўсимликка зарари) таъсири қайд этилмаган. Ўсимлик стресс холатда бўлганда, яъни ҳашаротлар билан зарарланганда, совук об-ҳаво ёки ёмғир ёғаётган ҳолатларда препаратни ишлатмай туриш керак.
Чидамлилик вужудга келиши эҳтимоли: Касаллик қўзғатувчилар томонидан чидамлик ҳолати кузатилмаган.
Препаратни қўллаш қоидалари:
Экин тури | Касаллик номи | Сарф меъёри л/га |
Ишлатиш муддати ва усули |
Кузги буғдой | Ун шудринг, қўнғир ва сариқ занг, доғланишлар, септориоз | 0,17 | Ўсимлик ўсув даврида пуркалади |
Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +3 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади