Химзлак 15,8% эм.к Гербицид

Таркибида ичдан таъсир этувчи (системный) моддали – гербицид

Таъсир этувчи моддаси: квизалофоп-п-этил 158 г/л

Препаратив шакли: эмульсия концентрати

Гербициднинг таъсир этиш механизми, афзалликлари ва фаоллик даври:

-Пахтазорларда бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли (ажриқ, ғўмай, қамиш) бегона ўтлардан ишончли ҳимоя;

-гербицидни қўллаш вақтида далада тупроқнинг намлиги 60-70% бўлиб, бегона ўтларнинг 2-4 баргли даврида пуркалади;

-препарат бегона ўтларнинг барг ва поялари орқали танасига сўрилади; 

-Ўзбекистон ўсимликларни химоя қилиш илмий-тадқиқот институти олимларининг кўп йиллик тажрибаларига асосан, ғўзанинг бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларига қарши гербицидлар, ғўза вегетацияси мобайнида 2-3 маротаба ишлатилганда 90-95% самара олиш мумкин!!!

-гербицидни қўллаш вақтида ҳавонинг ҳарорати +25 С дан ошмаслиги, препаратнинг биологик самарадорлигини оширади;

Препаратни қўллаш қоидалари:

Экин тури Бегона  ўтлар тури Сарф  меъёри
л/га
Ишлатилиш даври
Ғўза Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар 0,5 Бегона ўтлар 2-4 барг даврида пуркалади
Ғўза Кўп йиллик бошоқли бегона ўтлар 1,0 Бегона ўтларнинг бўйи 10-15 см  даврида пуркалади
Помидор Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар 0,5 Бегона ўтлар 2-4 барг даврида пуркалади


Препаратни сақлаш: Препаратни пестицидлар сақлаш омборларида -5 С дан +35 С гача бўлган ҳароратда, ўз махсус идишларида сақлаш тавсия этилади

Маҳсулот ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг